АсосийJinoyat

Наманганда 31 ёшли аёл 74 ёшли эрини пичоқлади

'Наманганда 31 ёшли аёл 74 ёшли эрини пичоқлади'ning rasmi

Наманган вилотятида ўзаро жанжал оғир тан жароҳати билан якун топди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар берди. 

Аниқланишича, 13 июль куни соат 13:30 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи, 1990 йилда туғилган аёл яшаш хонадонида бирга яшовчи шаръий турмуш ўртоғи, 1947 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ошпичоқ билан қорин соҳасига бир маротаба  уриб, тан жароҳати етказган.  

Натижада, жабрланувчи тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Наманган филиалига ётқизилган. Далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

    Бошқа янгиликлар