АсосийDunyo

"111 давлатда янги штамм". ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланганини маълум қилди.

'"111 давлатда янги штамм". ЖССТ дунёда коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланганини маълум қилди.'ning rasmi

Дунё коронавирус пандемиясининг янги тўлқини бошланишида турибди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус маълум қилди, дея хабар берди ССВ. 

"Ҳозирда учинчи тўлқиннинг илк босқичидамиз", — деди у.

Гебрейесус 10 ҳафталик пасайишдан сўнг ўлим ҳолатлари ўсганига эътибор қаратди.

Унинг сўзларига кўра, коронавируснинг «дельта» варианти касаллик юқиши кўрсаткичлари ўсишининг асосий омили ҳисобланади.  

ЖССТ бош директори ҳиндча штамм дунёнинг 111 мамлакатида қайд этилганини таъкидлади.

Коронавируснинг ҳиндча мутацияси ёки «дельта» штамми март ойида Маҳараштра штатида аниқланганди.

    Бошқа янгиликлар