2016 йил 5 июль куни Туркияда мамлакат ҳаётига, иқтисодиётга ва келажакка таъсир кўрсатган давлат тўнтаришига уриниш содир бўлди. Ўшанда Гулен оқимидан иборат Туркия қуролли кучларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари 2016 йил 15 июлдан 16 июлга ўтар кечаси мамлакатда ҳокимиятни қуролли равишда эгаллаб олишга уринишди. Мамлакат раҳбарияти ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда оддий фуқароларнинг ҳаракатлари туфайли хоинларнинг ҳаракатлари қатъият билан бостирилди. Тўнтаришда 250 киши вафот этди. Охирги тузатишларга кўра 2016 йилнинг 15 июль кунида хиёнаткор давлат тўнтаришига уринишда 251 нафар фуқаро шаҳид бўлган дейилади. Шунингдек, 2196 нафар фуқаро жароҳат олиб, фахрийларга айланишди.
“Терроризм ва Фетуллаҳ Гуленнинг террорчи ташкилоти билан курашиш жараёнида ҳарбий тўнтаришга уринишнинг олдини олишга эришилди. Ўша куни бизнинг чақириғимизга жавоб берган халқимиз билан биргаликда ғалаба қозондик. Менинг халқим энг чуқур эҳтиромга лойиқдир. Бир шоир айтганидек, “Сен юр ва сенинг халқинг орқангдан боради”. Худога ҳамду санолар бўлсин, халқ орқамиздан борди ва бизни ёлғиз қолдирмади. Бир лаҳзада халқ мамлакат майдонларига чиқди ва аэропортни тўлдириб юборди. Aммо бу курашнинг бир хусусияти бор. Халқимиз танкларнинг остига ётди, Ф-16, Ф-4 қирувчи самолётлардан қўрқмади, вертолётлардан учган ўқларни кўкраги билан тўсди. Шоир айтганидек: “Ва кўкрагимиз билан ҳақоратомуз оқимни даф қилайлик”. Халқимиз кўксини қалқон қилиб мана шундай хоинона ҳарбий тўнтаришни тўхтатиб қолди. Халқ ўз мақсадига эришди, чунки унинг келажаги ва мустақиллигининг кафили имон эди”, - деган эди 2016 йил 4 август куни Режеп Таййип Эрдўған.
Шундан бери ҳар йили 15 июль куни Президент халққа мурожаат қилади. Шу куни Демократия ва миллий бирлик куни доирасидаги тадбирлар Туркия давлати раҳбари маъмурияти ҳомийлигида бўлиб ўтади, фуқаролар ҳарбий тўнтаришга уриниш қурбонларининг қабрларини зиёрат қилдилар.
Тўнтариш уюштирилган жойларда хотира тадбирлари бўлиб ўтади.
Хотира тадбирлари, шунингдек, Туркиядаги ҳарбий тўнтаришга уриниш куни содир бўлган ва путтистларга қаршилик кўрсатиш рамзига айланган асосий воқеалар содир бўлган жойларда бўлиб ўтади.
Хусусан, 2016 йилда давлат тўнтариши уюштирилган Буюк Миллий Мажлиси (Парламенти) биноси, Президент мажмуаси, Aнқарадаги Гелбаши минтақасидаги Махсус кучлар ўқув маркази, Қаҳраманказан метрополитени, Миллий ирода майдонида тадбирлар уюштирилади.
Бундан ташқари, бу тўнтариш тунда Мармарис вилоятидаги Президент Эрдўған турган меҳмонхоналардан бири, Енимаҳалле ҳудудидаги Туркиянинг Миллий разведка ташкилоти биноси, Cанкая саройи, Бош полиция бошқармаси, Туркия қуролли кучлари Бош штаби биноси, Туркия Жандармия Бош бошқармаси, ТРТ телеканали ва Туркиянинг сунъий йўлдош компанияси ТÜРКСAТ биноларида ҳам бўлиб ўтган.
Истанбулда эса 15 июль куни шаҳидлар кўпригида, Aтатурк халқаро аэропортида, Кицикли, Эненгелкеи туманларида, CНН Турк телеканалида, Сарачхане туманида, Фотиҳ Султон Меҳмет кўпригида, Ватан кўчасида, Эсенлер тумани, Истанбул фонд биржасидаги Телеком ва Турк телеканали биносида хотирлаш кечалари бўлиб ўтади.
Бундан ташқари Туркиянинг 81 та вилоятидаги масжидларда ҳарбий тўнтаришга уриниш куни ҳалок бўлганларнинг руҳига дуо қилинади.
Бугун, 15 июл куни Aнқарада Инсон ҳуқуқлари форуми ташкил этилади ва кечки овқатда давлат тўнтаришига уриниш куни ҳалок бўлганлар ва ярадорларнинг қариндошлари қатнашадилар.
Туркиянинг барча вилоятларида Миллий бирлик юриши бўлиб ўтади.
16 июль соат 00:13 да бутун Туркия бўйлаб ибодат ўқилади, шундан сўнг "Демократия томошаси" бошланади.
Истанбулда 15 июль воқеалари ҳақида ҳужжатли филм намойиш этилади, шундан сўнг давлат раҳбари фуқароларга мурожаат қилади. Шунингдек, ҳарбий тўнтаришга уриниш куни вафот этган 251 нафар Туркия фуқаросининг исмлари ўқилади.

Фарида Эгамбердиева тайёрлади






