Кеча юртимизда 493 нафар кишида коронавирус, 367 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ.
2021 йил 14 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117902 (+493) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
-31 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
-31 нафари Андижон вилоятида,
-20 нафари Бухоро вилоятида,
-44 нафари Жиззах вилоятида,
-18 нафари Қашқадарё вилоятида,
-14 нафари Навоий вилоятида,
-23 нафари Наманган вилоятида,
-33 нафари Самарқанд вилоятида,
-20 нафари Сирдарё вилоятида,
-28 нафари Сурхондарё вилоятида,
-38 нафари Фарғона вилоятида,
-10 нафари Хоразм вилоятида,
-52 нафари Тошкент вилоятида,
-131 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 367 нафар кишида пневмония аниқланди.
Касалликдан соғайганлар жами 112941 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 785 нафарни ташкил қилди.






