АсосийЖАМИЯТ

Қашқадарёда қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этди

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки н...

'Қашқадарёда қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этди'ning rasmi

Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида қайнатаси билан тортишиб қолган келин ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб, вафот этган. Бу ҳақда «Дарё» хабар берди. Таъкидланишича, воқеа кеча, 14 июль куни тонг пайти соат 05:00 да содир бўлган.

Маълум қилинишича, бу оила Чироқчи туманида яшайди. Марҳуманинг эри Россияда ишлайди. Келин қайнатаси билан жанжаллашиб қолиб, ўзи ва икки фарзандини поезд тагига ташлаган. Марҳуманинг эри бугун (15 июль санаси назарда тутилмоқда) уйига қайтаётгани айтилмоқда. 

Чироқчи туман ИИБ бошлиғи Актам Бешимқулов ушбу мудҳиш воқеани тасдиқлаган. 

«Воқеа кеча эмас, беш-олти кун илгари содир бўлган. Ҳақиқатан ҳам аёл ўзи ва икки нафар фарзандини поезд тагига ташлаб вафот этган. Воқеага оилавий можаро сабаб бўлган. Воқеа сабаби ва тафсилотларини масъул ташкилотлар ўрганмоқда», — дейди Актам Бешимқулов.

    Бошқа янгиликлар