Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг хабар беришича, Жиззах шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Г.Р. ва Ж.С.лар олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали 18 000 АҚШ доллари эвазига хориж университетларидан бирига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Шундан 5 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилаётгани маълум қилинмоқда.






