АсосийJamiyat

Журналист Тоҳиржон Ҳамроқулов 70 ёшида оламдан ўтди

'Журналист Тоҳиржон Ҳамроқулов 70 ёшида оламдан ўтди'ning rasmi

 Ўзбек журналистикаси оғир жудоликка учради. Истеъдодли ижодкор, бетакрор сураткаш, салоҳиятли ташкилотчи ва ташаббускор инсон, меҳрибон устоз Тоҳиржон Ҳамроқулов 70 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда  Фарғона вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

У 1951 йилда Бағдод туманида туғилган . Бутун умрини мамлакат матбуоти, фотожурналистикаси ривожига бағишлади. “Халқ сўзи” гезетасида ишлаган йилларида мамлакатимизда унинг қадами етмаган, у кириб бормаган хонадон қолмаган . Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати сифатида халқ ишончини қозонди, жамоат арбоби сифатида эл-юрт хотирасида қолди. У асос солган “Тоҳир-Бағдод” телевидениеси унинг номини бутун мамлакатга машҳур қилган. Т.Ҳамроқуловнинг эл-юрт, ўзбек матбуоти олдидаги улкан ва беқиёс хизматлари муносиб тақдирланган. У “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндори, бир қатор кўкрак нишонлари ва Фахрий ёрлиқлар билан тақдирлаган эди–дейилади хабарда.

Вилоят ҳокимлиги Тоҳиржон Ҳамроқуловнинг оиласига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор қилиб, уларга сабр тилади.

Бошқа янгиликлар