Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, соат 01:50да Қарши шаҳри “Мустақиллик” МФЙдаги кўп қаватли уйларда яшовчи фуқароларнинг деярли ҳаммаси уйқуга кетган бир вақтда фуқаро Д.С. ҳам “Ласетти” автомашинасини ўзи яшайдиган кўп қаватли уй олдига қўйиб, ичкарига кириб кетгач, ярим тунда машинада ёнғин содир бўлди. Буни шу атрофда суҳбат қилиб ўтирган фуқаролар кўриб қолишади ва автомашина эгаси билан бирга ёнғин ўчирилади.
Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишларини ўтказган Қарши шаҳар ИИОФМБ, вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ ППХ батальони ва Миллий гвардия ходимлари гумонланувчини ушлашиб, унинг шахсига аниқлик киритишганида, “Отчопар” МФЙда яшовчи М.И. экани маълум бўлади.
Айни вақтда жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.






