АсосийЖАМИЯТ

Намангандаги селда оқиб кетган 7 ёшли бола ҳамон қидирилмоқда (видео)

Косонсойда кучли дўл ёғди. Асли бу дўл Косонсой туманига қўшни республика яни Қирғизистонн...

'Намангандаги селда оқиб кетган  7 ёшли бола ҳамон қидирилмоқда (видео)'ning rasmi

Косонсойда кучли дўл ёғди. Асли бу дўл Косонсой туманига қўшни республика яни Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятининг тоғли худудларидан кириб келди. Кеча хабар берганимиздек, бирданига кучли тарзда шиддат билан кириб келган сел, тумандаги  сой бўйида дам олувчилар ва чўмилаётганлар қочиб қолишга улгурмаганлар. 

Айримлари эса кўрсатилган тезкор ёрдамга кўра қирғоққа олиб чиқилган. 8 та ўлим ҳолати (энг катта ёшдаги фукаро 48 кичиги 6 ёш булган) ва 15 нафар  жароҳатланганлар қайд этилган. 15 нафар фуқаро Косонсой туман тиббиёт бирлашмасига олиб келинган. 6 нафари шошилинч терапия бўлимида, қолганларига эса амбулатор ёрдам кўрсатилган. Шу куни селда бир нафар 7 ёшли болача дом-дараксиз йўқолган эди. Вафот этганларнинг барчаси Косонсойга дам олиш учун борган Наманган шаҳар фуқаролари бўлган.  

Аброр Эргашов Косонсой туман ФВБ бошлиғининг айтишича, туманда ҳамон фавқулодда ҳолат сақланиб турмоқда. Боиси йўқолган бола ҳали топилмаган ва бирор бир маълумот йўқ.

Намангандан махсус мухбири Умида Қўшақова

    Бошқа янгиликлар