АсосийЖИНОЯТ

Тошкентлик йигит бизнес қилиш орзусида танишига берган катта миқдордаги маблағидан ажралди

Яшнобод тумани ИИО ФМБ дан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил июнь ойида 41 ёшли Шерзод А...

'Тошкентлик йигит бизнес қилиш орзусида танишига берган катта миқдордаги маблағидан ажралди'ning rasmi

Яшнобод тумани ИИО ФМБ дан келиб тушган хабарга кўра, 2018 йил июнь ойида 41 ёшли Шерзод А. таниши 34 ёшли Шахзод Д. нинг ишончига кириб, унга чет давлатдан арзон нархда мато олиб келиб беришни ва Тошкент шаҳрида бирга бизнес қилишни ваъда қилиб, ундан 200.000 АҚШ доллар пулларини олиб, ваъдасида турмай пулни ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (“Фирибгарлик”) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар