АсосийJamiyat

Микробиолог олим 93 ёшида вафот этди

'Микробиолог олим 93 ёшида вафот этди'ning rasmi

Микробиология соҳасида етакчи олим Маҳмуд Закирович Закиров  93 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Иновацион ривожланиш вазирлиги маълум қилди.

М.З.Закиров Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Микробиология институтида «Микроорганизмлар ферментлари» лабораториясининг фаол ташкилотчиларидан бири бўлган ва узоқ йиллар мобайнида ушбу лабораторияни бошқарган. Етакчи амалиётчи, моҳир устоз ва мураббий олим М.Закиров бактерия ва замбуруғларнинг турли фермент тизимларини ўрганиш, тавсифлаш, улардан халқ хўжалиги ва саноатда  кенг фойдаланиш соҳасига улкан ҳисса қўшган.  

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси ва раҳбарияти М.З.Закировнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ва ҳамкасбларига чуқур ҳамдардлик билдирмоқда.

 

Бошқа янгиликлар