1

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди

ЖАМИЯТ 15.07.2021, 18:21
Теглар: Сенат
Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси Ишчи гуруҳи йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитасининг ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, уларга тегишли шарт-шароитлар яратиш бўйича ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда сенаторлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили ўринбосари – бола ҳуқуқлари бўйича вакил, Сенат Кенгаши қарори билан тасдиқланган Ишчи гуруҳи аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Ишчи гуруҳ раҳбари сенатор О.Иминов томонидан қарор лойиҳасида ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ва етим болаларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини тубдан такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги таъкидланди.

Ишчи гуруҳ аъзолари қарор лойиҳасига:

  • ота-она қарамоғисиз қолган болаларни ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича амалдаги қонун ҳужжатларини ягона қонунга мужассамлаштириш;
  • вояга етмаганлар ишлари бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Халқ таълими вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларидаги васийлик ва ҳомийлик масалалари билан шуғулланувчи тузилма, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўлинмаларидаги вояга етмаганлар ишлари бўйича котибият негизида Вазирлар Маҳкамаси таркибида васийлик ва ҳомийлик ишлари билан шуғулланувчи алоҳида тузилма ташкил этиш;
  • болаларни фарзандликка олган оилаларни рағбатлантиришнинг дифференциялаштирилган тизимини яратиш;
  • шахсга доир маълумотларни сир сақлаган ҳолда талабгорлар учун васийлик ва ҳомийликка бериладиган болалар ҳақидаги маълумотларни онлайн олиш имкониятини яратиш;
  • фарзандликка олишни истовчи номзодларнинг электрон навбатини ишга тушириш;
  • ногирон болалар оила тарбиясига олинганда уларни патронаж билан қамраб олиш ва зарур тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш механизмини яратиш каби масалаларни киритиш зарурлигини қайд этишди.

Ишчи гуруҳи томонидан қисқа муддатда Қарор лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқилиши келишиб олинди.

Шарҳлар

⚡️Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг сенаторлик ваколати ҳам тугатилди

31.01.2023, 10:22

Жаҳонгир Ортиқхўжаевни Олий Мажлиси Сенати аъзолари рўйхатидан чиқариш тўғрисида Марказий сайлов комиссиясининг қарори эълон қилинди.Унга кўра, Тошкент шаҳридан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси...
Ўзбекистонда гўдаклар ўлими кўпайган — Сенат

29.09.2022, 09:18

Олий Мажлис Сенати Кенгаши мажлисида Репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласи муҳокама қилинди, дея хабар бермоқда...
Жўқорғи Кенгес раиси Аманбай Оринбаев Сенат раисига ўринбосар этиб сайланди

13.09.2022, 10:47

Бугун, 13 сентябрь куни, Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўттиз иккинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Сенат ахборот...
"Сенат „ади-бади“ айтишиб ўтирадиган жой эмас". Беҳзод Мусаев ва Акмал Бурхонов ўртасида дебат бўлиб кетди. Сенат раиси баҳсга аралашди (видео)

05.08.2022, 12:03

Сенатнинг 29-ялпи мажлисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси баҳс-мунозарага айланиб кетди.Агентлик раҳбарининг сўзларига кўра, коррупцияга оид...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1