1

"Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсати жуда жиддий кечмоқда" – Озарбайжон Халқаро алоқаларни таҳлил қилиш маркази кенгаши директори

ЖАМИЯТ 15.07.2021, 18:31
"Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсати жуда жиддий кечмоқда" – Озарбайжон Халқаро алоқаларни таҳлил қилиш маркази кенгаши директори

Аввалроқ, Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги олий даражали халқаро конференция ўз ишини бошлагани ҳақида хабар берган эдик. 

Конференция доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган Озарбайжон Халқаро алоқаларни таҳлил қилиш маркази кенгаши директори Фарид Шафиев Ўзбекистоннинг ташқи сиёсатдаги ислоҳотлари ҳақида гапирди.

"Сўнгги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсати жуда жиддий кечмоқда. Ислоҳотларнинг барча йўналиши Марказий Осиё ва минтақадаги иқтисодий-сиёсий жараёнлар билан фаол шуғулланишга қаратилган.  

Минтақада рўй бераётган сиёсий-ижтимоий воқеаларда Ўзбекистон муҳим рол ўйнамоқда. Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасидаги муносабатлар жадал ривожланаётгани, қатор иқтисодий лойиҳаларни муҳокама қилаётганимизни ҳам таъкидлашни истардим. Ҳамкорлигимизнинг асоси — икки қардош мамлакат ўртасидаги мустаҳкам сиёсий таянчдир.  

Конференцияда Марказий Осиёнинг бугунги аҳволи, Ўзбекистон мавжуд муаммоларни қандай ҳал қилишини халқаро экспертлар қандай муҳокама қилишини катта қизиқиш билан кутяпман",–деди Фарид Шафиев.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1