АсосийJamiyat

Эртага Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтади

'Эртага Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ташқи ишлар вазирларининг 4-йиғилиши бўлиб ўтади'ning rasmi

16 июль куни Тошкент шаҳрида «Марказий  ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференция доирасида «Марказий Осиё – Россия» шаклидаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташқи ишлар вазирлиги манбасига кўра, учрашув давомида Марказий Осиё мамлакатлари ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари, халқаро сиёсат ва минтақавий хавфсизлик, айниқса, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилади.

Тадбир якунида қўшма баёнот қабул қилиниши режалаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар