АсосийJamiyat

Вазият оғир: Ўзбекистонда яна 478 кишида коронавирус, 357 одамда пневмония аниқланди. 4 бемор вафот этди

'Вазият оғир: Ўзбекистонда яна 478 кишида коронавирус, 357 одамда пневмония аниқланди. 4 бемор вафот этди'ning rasmi

Кеча юртимизда 478 нафар кишида коронавирус, 357 нафар кишида пневмония аниқланиб, 4 нафар бемор вафот этди, дея хабар бермоқда ССВ Ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 2021 йил 15 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 118380 (+478) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

-34 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,

-35 нафари Андижон вилоятида,

-16 нафари Бухоро вилоятида,

-32 нафари Жиззах вилоятида,

--15 нафари Қашқадарё вилоятида,

-14 нафари Навоий вилоятида,

-31 нафари Наманган вилоятида,

-35 нафари Самарқанд вилоятида,

-19 нафари Сирдарё вилоятида,

-31 нафари Сурхондарё вилоятида,

-33 нафари Фарғона вилоятида,

-12 нафари Хоразм вилоятида,

-62 нафари Тошкент вилоятида,

-109 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Бундан ташқари, кеча кун давомида 357 нафар кишида пневмония аниқланди.

Касалликдан соғайганлар жами 113261 (+320) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 789 нафарни ташкил қилди.

    Бошқа янгиликлар