АсосийJamiyat

Россияда уйсиз, маблағсиз, ҳужжатларсиз юрган ва касалланиб қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди

'Россияда уйсиз, маблағсиз, ҳужжатларсиз юрган ва касалланиб қолган ўзбекистонликлар Ватанга қайтарилди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ҳамда Ташқи меҳнат миграция агентлиги ваколатхонаси томонидан саломатлиги ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган С.Х. исмли фуқаро Новосибирск – Тошкент авиарейси орқали Ватанга қайтарилишига кўмаклашилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати хабар берди. 

Шунингдек, Новосибирск шаҳрида шахсини тасдиқловчи ҳужжатларини йўқотган ҳамда ишга яроқсиз ҳолатга келиб қолган У.С. исмли фуқаро Новосибирск – Тошкент авиарейси орқали Ўзбекистонга қайтарилди.

У.С. бир неча йиллар илгари Новосибирск шаҳридаги чорвачилик фермер хўжалигида ишлаш мақсадида келган ва айни пайтда саломатлиги ёмонлашган. Шу билан бирга ҳужжатларини ҳам йўқотган. У вақтинча турар жой билан таъминланди, “Ватанга қайтиш гувоҳномаси” расмийлаштирилиб, Ватанга қайтишга кўмаклашилди.

    Бошқа янгиликлар