АсосийJamiyat

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида филм суратга олинади

'Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида филм суратга олинади'ning rasmi

Кеча 15-июль куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимиз президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Имрон Хон иштирокидаги ОАВ вакиллари билан бўлиб ўтган брифингда кўплаб соҳалар қаторида маданий алоқаларга ҳам тўхталиб ўтилди, дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов.

Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижоди акс этган видеофилм суратга олишга келишиб олдик”, дея давлатимиз раҳбари бу хабарни мамнуният билан маълум қилди. 

Покистон бош вазири Имрон Хон ҳам ўз нутқи давомида бу янгиликни тасдиқлаб, ушбу фильмни яратишда ҳамкорликка тайёр эканлигини маълум қилди.

Биз учун қизиқарли ва ҳаяжонли мавзулардан бири – бу маданий алоқалар бўлиб, унда биз муҳим бир масалага ҳам тўхталдик. У ҳам бўлса, буюк аждодимиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳақида биргаликда фильм яратиш мавзуси эди. Бобурийлар сулоласи Ҳиндистонда 300 йилдан ортиқ ҳукм сурган бўлса, ўша даврлар мобайнида Ҳиндистон иқтисодиёти шу даражага кўтарилганки, жаҳон ялпи ички маҳсулотининг 25 фоизи Ҳиндистон улушига тўғри келган. Ва албатта, бу тарих тўғрисида покистонлик, ўзбекистонлик ёшлар хабардор бўлишлари керак. Шунинг учун бу фильмнинг яратилишига катта қизиқиш билдирмоқдамиз”, - деди Имрон Хон.

    Бошқа янгиликлар