Наманган вилояти ИИБнинг маълум қилишича, жорий йил 17 июнь куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1974 й.т. аёл ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 7 август куни, Тўрақўрғон туманида яшовчи, 1988 й.т. фуқаро унинг ишончига кириб, Спарк русумли автомашинасини 5500 АҚШ долларига сотганлигини, автомашинани ҳужжатларида муаммо борлиги учун 2020 йил 3 декабрь куни автомашинани эгасига қайтариб берганида, пулларини 2021 йил 15 июнь кунига қадар қайтаришини айтиб, автомашинани олиб кетиб, пулларини ҳозирги кунга қадар бермаётганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.
Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.