АсосийSiyosat

Президент ошаётган озиқ-овқат нархлари ва тақчиллигини бартараф этиш бўйича БМТга таклиф билан чиқди

'Президент ошаётган озиқ-овқат нархлари ва тақчиллигини бартараф этиш бўйича БМТга таклиф билан чиқди'ning rasmi

Бугунги Халқаро конференцияда президент Шавкат Мирзиёев томонидан берилган таклифлар ичида энг аҳамиятлиларидан бири – бу минтақаларимиз ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласининг кўтарилиши бўлди. 

“Сўнгги вақтда асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи жадал ўсиб бораётгани, дунёнинг баъзи минтақаларида аҳоли кескин озиқ-овқат тақчиллигини бошидан кечираётгани кузатилмоқда. Бундай таҳдидларни бартараф этиш бўйича Дастур ишлаб чиқиш учун БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) шафелигида мамлакатларимиз қишлоқ хўжалиги вазирларининг учрашувини ўтказишни таклиф этамиз”, - деди давлатимиз раҳбари. 

Мазкур ҳужжатда:

  • ишлаб чиқариш кооперацияларига оид лойиҳаларни амалга ошириш;
  • илғор технологияларни татбиқ этиш;
  • қўшма лойиҳаларни тайёрлаш ва тегишли тадқиқотлар ўтказиш каби вазифаларни назарда тутиши зарур эканлиги таъкидланди.

 

Мавзуга оид: 

Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви август ойи бошида Туркманистонда бўлиб ўтади

Европа ва Жанубий Осиёни боғловчи Марказий Осиё орқали ўтадиган энг қисқа йўл. Шавкат Мирзиёев бу йўлнинг қанчалик аҳамиятли эканлиги ҳақида гапирди

    Бошқа янгиликлар