Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 13 июль куни соат 23:00 ларда Избоскан туманида яшовчи фуқаро Т.Б ўзининг “Матиз” русумли автомашинасини Андижон тумани, "Истиқлол" МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўлнинг қатнов қисмини кесиб ўтаётган шу туманда истиқомат қилувчи Ж.Ж.ни уриб юборган. Бунинг оқибатида Ж.Ж бош қисмидан жароҳат олиб шифохонага ётқизилган. Ҳозирда мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Шу ўринда ИИББ "Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг. Йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик орқали ўзингиз ва бошқалар соғлиғига жиддий шикаст етказиб, уларнинг ҳаётига нуқта қўйилишига ҳам сабабчи бўлишингиз мумкинлигини эсдан чиқарманг" дея фуқароларга мурожаат қилмоқда.
10.08.2023, 20:43
Ижтимоий тармоқда “Асака туманида ЙҲХБ ходими томонидан 2 нафар шахсга нисбатан йўл транспорт ҳодисаси содир этилсада, жазо муқаррарлиги таъминланмаганлиги ҳақида хабар жойлаштирилди. Хабарга кўра, Асакада...01.02.2023, 09:59
Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Андижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, ташриф давомида...21.12.2022, 09:11
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Пахтаобод туманида қизлар ўртасида жанжал юз бергани акс этган видеохабар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ матбуот хизмати маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, 7...29.11.2022, 21:08
Андижонда юз берган автоҳалокат оқибатида жабрланганлардан яна бири вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди. 26 ноябрь куни А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралининг 389-390-километрлари оралиғида "Исузу"...