АсосийJamiyat

Санкт-Петербургда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

'Санкт-Петербургда вафот этган фуқаронинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг  Россия Федерацияси Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси ва мамлакатимизнинг Бош консулхонаси томонидан фуқаро Н.Ш. ватанга қайтарилди.

Жорий йил 15 июль куни Санкт-Петербург шаҳрида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ва моддий қийин аҳволда қолган фуқаро Н.Ш. Агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига фарзанди Ш.Ш. нинг жасадини Ватанга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Бош консулхона ва Агентликнинг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонаси томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилиб, ҳомийларнинг маблағлари ҳисобидан Ш.Ш.нинг жасади Ватанга қайтарилди.

Н.Ш.га Агентлик ҳисобидан Санкт-Петербург – Тошкент йўналишидаги авиарейсга чипта расмийлаштрилди. 16 июль куни фуқаро Н.Ш. ва унинг фарзанди Ш.Ш. нинг жасади Токшент халқаро аэропортида Агентлик ходимлари томонидан кутиб олинди.

Бошқа янгиликлар