АсосийJinoyat

Тошкентда фуқарони “хориждаги” ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилиб 6 минг АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди

'Тошкентда фуқарони “хориждаги” ўқишини кўчиртириб беришни ваъда қилиб 6 минг АҚШ доллари талаб қилган фирибгар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Яшнобод тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Т.И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга Қирғизистон Республикаси Ўш давлат университетини 1-курсини тамомлаганлиги тўғрисида ҳужжатларни  расмийлаштириб бериб, кейинчалик юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ўқишини Тошкент тиббиёт Академиясига кўчиртириб бериш эвазига 6 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Бошқа янгиликлар