АсосийJamiyat

Автобусни бошқараётган вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчи жаримага тортилди

'Автобусни бошқараётган вақтида телефондан фойдаланган ҳайдовчи жаримага тортилди'ning rasmi

15-июль куни соат 18:30 да, 94-сонли йўналишда ҳаракатланувчи ҳайдовчи "Чилонзор" савдо марказидан Мирзо Улуғбек метроси бўйлаб ҳаракатланаётган вақтида, уяли алока воситаси(телефон)дан фойдаланиб йўловчилар ҳаётини хавф остига қўйиб кетаётгани акс этган видео йу́ловчи томонидан суратга олиниб, ижтимоий тармокларга жойлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан, "Тошшаҳартрансхизмат" Акциядорлик жамиятининг “Йўловчи транспортида ҳаракат хавфсизлигини назорат этиш бошқармаси”  ходимлари томонидан тезкор суриштирув ишлари ўтказилганда, мазкур автобус "7-Автобус саройи" МЧЖ тасарруфидаги, давлат рақами 01 132 YEA бўлган, 94-сонли йўналишда ҳаракатланувчи "MAN" русумли автобус ҳайдовчиси А. А эканлиги аниқланди.  

Ушбу қоидабузарликка нисбатан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси инспектори томонидан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, қоидани бузган автобус ҳайдовчиси жаримага тортилди ҳамда "7-Автобус саройи" томонидан қатъий чора кўрилиб, йўл ҳаракати қоидаларини қўпол тарзда бузган ҳайдовчи А.А билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Эслатиб  ўтамиз: Транспорт воситасида мобил телефондан фойдаланиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача жарима солинишига сабаб бўлади!

    Бошқа янгиликлар