12 июль куни соат 13:00 ларда фуқаро Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги фермер хўжаликларининг бирига қарашли дала шийпони ётоқхонасига шу манзилда ота-онаси билан бирга яшаётган турмуш ўртоғи Т.Пни қасддан ўлдириш мақсадида борган. Бу ҳақда Жиззах вилоят прокуратурасининг Ахборот хизмати маълум қилди.
У ўзи билан олиб келган ошхона пичоғи билан хотинининг чап ўрта қўлтиқ кўкрак қафасига икки марта, чап елка соҳасига икки марта ва чап билак соҳасига бир марта уриб тан жароҳати етказганлиги оқибатида Т.П туман тиббиёт бирлашмаси жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзачўл туман прокуратураси томонидан И.Уга нисбатан Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






