АсосийJamiyat

Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият сабаб академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш вақти сурилди

'Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият сабаб  академик лицейларга кириш имтиҳонларини ўтказиш вақти сурилди'ning rasmi

Республика махсус комиссияси қарорига кўра, очиқ ва ёпиқ ҳудудларда оммавий тадбирлар ўтказилишининг тўхтатилиши муносабати билан академик лицейларга дастлабки саралаш ҳамда асосий имтиҳонларни ўтказиш вақти маълум бир муддатга сурилди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши  жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда.

Ушбу тадбирларни ўтказишнинг аниқ муддатлари юзасидан қўшимча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайти edu.uz ҳамда @eduuz телеграм канали орқали эълон қилинади.

    Бошқа янгиликлар