2021 йил 13 июль куни тахминан соат 06:40 да Миробод туманидаги Нукус ва Миробод кўчалари кесишмасида мудҳиш ЙТҲ содир бўлди. Бу хақда Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унда “Tracker” автомобилини (давлат рақами 01 X 814 AB) бошқариб борган 20 ёшли Лаурита З. бошқарувни бажара олмасдан 56 ёшли пиёда - Миркомил Я.ни уриб юборган.
Пиёда бадан шикастлари оқибатида воқеа жойида ҳаётдан кўз юмди.
Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266 моддаси 2 қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Тергов олиб борилмоқда.






