АсосийSport

Тошкентлик Олимпиячи ва паралимпиячи спортчилар 100 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди

'Тошкентлик Олимпиячи ва паралимпиячи спортчилар 100 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланди'ning rasmi

Ўзбекистон Президентининг 2017-йил 9-мартдаги "2020-йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган ХХХИИ ёзги Олимпия ва ХВИ Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, мавжуд спорт салоҳияти ва имкониятларидан максимал даражада оқилона фойдаланиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш ҳамда Олимпиада ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг юқори сифатли тайёргарлигини ва муваффақиятли иштирокини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳрида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати хабарига кўра, пойтахтлик спортчилар Республика миқёсида ташкил этилган Ўзбекистон чемпионати ва кубоги мусобақаларида фаол иштирок этиб, 831 та олтин, 724 та кумуш ва 1096 та бронза медалларини қўлга киритишди.

Тошкент шаҳри номидан ХХХИИ ёзги Олимпия ҳамда ХВИ ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланмаларни қўлга киритган спортчиларни Токиода бўлиб ўтадиган нуфузли мусобақаларда фақат ғалаба сари интилишлари ҳамда улкан натижаларга эришиб, Ўзбекистон байроғини юқори кўтаришлари учун руҳлантириш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимининг ташаббуси билан пойтахтлик олимпиячи ва паралимпиячи спортчиларнинг ҳар бирига 100 млн. сўмдан пул мукофоти билан рағбатлантириш тўғрисида қарор қабул қилинди.

 

    Бошқа янгиликлар