Фарғонада Нехиа 2 ҳайдовчиси машинани ўнг томонда ўтирган ҳолда бошқаради. Бу ҳолат акс этган видео тасвир ижтимоий тармоқларда тарқалди. Ҳолат тавсилотларини Замон информацион дастури маълум қилди.
Ҳайдовчи нафақат ўзининг ҳаётини, балки атрофдагиларнинг ҳаётини ҳам хавф остига қўйди. Ҳайдовчи бу ҳам етмагандек бошқарув вақтида телефондан фойдаланган.
Ҳайдовчи қилган иши ҳақида шундай дейди:
Билмайман. Бирдан ҳаёлимга келиб қолди. Ролнинг нариги томонига ўтирдим. Кимдир видеога олиб тарқатиб юборибди. Бу нарса такрорланмайди. Мен пушаймонман. Бундай бўлишини кутмагандим.
Ҳайдовчи қилмиши учун жазога тортилди.






