АсосийJinoyat

Жиззахда фуқаронинг ерини фирибгарлик билан пуллаётган иш бошқарувчи қўлга олинди

'Жиззахда фуқаронинг ерини фирибгарлик билан пуллаётган иш бошқарувчи қўлга олинди'ning rasmi

Жиззах шаҳрида фуқаронинг ер майдонини фирибгарлик йўли билан пуллаётган иш бошқарувчи қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Жиззах шаҳридаги “H” МЧЖ иш бошқарувчиси И.Қ. ваколати бўлмасада фуқаро Б.Қ.га тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказини қуриш учун ажратилган 60 м(кв)  ер майдонини, фуқаро С.га 5 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар