АсосийJamiyat

Навоийлик йигит оғир даражада куйган 2 ёшли жиянига ёрдам сўраб тарқатган ёлғон хабари орқали одамлардан 11 млн сўмни ўзлаштириб олди

'Навоийлик йигит оғир даражада куйган 2 ёшли жиянига ёрдам сўраб тарқатган ёлғон хабари орқали одамлардан  11 млн сўмни ўзлаштириб олди'ning rasmi

Олиб борилган текширув ҳаракатлари давомида, Навоий вилоятида яшовчи фуқаро Р.Г. 2021 йил 14-апрел куни “Телеграм” ижтимоий тармоғида 2019-йилда туғилган жияни Х.И.нинг оғир даражада куйганлиги сабабли унга моддий ёрдам гуруҳини очиб, ушбу гуруҳга ўзининг телефон рақами, банк пластик карта рақами ва жиянининг куйган ҳолатда тасвирга олинган видеолавҳаларни жойлаштирган. 27-апрел куни номаълум шахс томонидан ушбу видеолавҳалар кўчириб олиниб, бошқа банк пластик карта рақами ва телефон рақамини қўйиб, халқдан ёрдам сўраб бир қатор гуруҳларда жойлаштирган сохта хайрия эълонлари аниқланди. Бу ҳақда zamon.uz сайтида маълум қилинди.

Олинган тезкор маълумотлар натижасида, май ойида Жиззах вилояти, Пахтакор тумани ҳудудида ИИВ Киберхавфсизлик маркази ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур ноқонуний ҳаракатни Пахтакор туманида яшовчи 2002-йил туғилган фуқаро М.Р. содир этганлиги аниқланиб, бир дона банк пластик картаси ва смартфони ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Ушбу шахс “Телеграм” даги бир қатор гуруҳларда видеолавҳаларни тарқатиш орқали фуқаролардан сохта хайрия эълони остида кўрсатган банк пластик картасига жами бўлиб 11.000.000 сўмга яқин пул маблағларини тушириб, ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро M.R.ga нисбатан Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар