Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизматининг маълум қилишича, 2021 йил 6 июль куни соат 00:35 ларда Жалақудуқ туманида яшовчи Б.Х ўзининг «Спарк» русумли автомашинасини Туялас маҳалласи ҳудудида бошқариб бораётиб, йўлнинг қатнов қисмини велосипедда кесиб ўтаётган Наманган вилояти, Чортоқ туманида яшаган С.С.ни уриб юборган.
Бунинг оқибатида С.С бош қисмидан оғир тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган. Аммо унга касалхонада кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан шу йилнинг 12 июль куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шу ўринда ИИББ барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳаракатланиш пайтида янада эҳтиёт бўлишларини ва тезликни оширмасликларини, пиёдалардан эса ўз мажбуриятларини унутмасликларини сўрамоқда.