АсосийJinoyat

Сурхондарёда 29 ёшли аёл самосуд қилинди (видео)

'Сурхондарёда 29 ёшли аёл самосуд қилинди (видео)'ning rasmi

Сурхондарё вилоятида 17 июль куни 29 ёшли аёл кундоши ва унинг яқинлари томонидан"Самосуд" қилинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

Маълум бўлишича воқеа Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалласида содир бўлган. Аниқланишича, Б.Эъзоза ўзининг вояга етмаган фарзанди О.Маржона ҳамда қариндоши Шўрчи тумани “Ҳайрабод” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Дилнозалар билан бирга Шўрчи тумани “Наврўз” маҳалласи ҳудудидан кесиб ўтган автомобиль йўли четки қисмидаги пиёдалар йўлакчасида С.Албинани учратиб, у билан илгаридан бўлиб келган низоли вазияти бўйича ўзаро жанжаллашиб, ўз ҳаракатлари билан жамоат тартибини қасддан бузаётганлигини англаган ҳолда жиноий шериги А.Дилноза билан биргаликда фуқаро С.Албинани қасддан уриб дўппослаб, ўзи билан биргаликда олиб келган 1 дона қайчи билан С.Албинанинг сочларини кесиб, унга тан жароҳати етказишган.

Ҳолат бўйича олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, фуқаро С.Албинани олган тан жароҳати “Енгил тан жароҳатлар” эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Шўрчи тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Б.Эъзоза ва А.Дилнозаларга нисбатан 2021 йил 3 июль кунида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди ва 277-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.

Бошқа янгиликлар