20-21 июлдан бошлаб “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 2021 йил 20-21 июл кунларидан “Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналишида қўшимча 156/155 сонли йўловчи поездлар қатнови йўлга қўйилади.
Ушбу поездлар 20 июлдан ҳар ҳафтанинг сешанба ва пайшанба кунлари соат 20:13 да Тошкент-Жанубий вокзалидан, 21 июлдан бошлаб эса ҳар ҳафтанинг чоршанба ва жума кунлари соат 16:49 да Урганч вокзалидан доимий равишда қатновини амалга оширади.
Шунингдек, қурбон ҳайити байрами арафасида йўловчиларга янада кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 22 июл куни “Тошкент – Aндижон – Тошкент” йўналишида 60/59 сонли пойездининг қўшимча бир марта қатнови йўлга қўйилади.
Изоҳ: Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темир йўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.






