АсосийJamiyat

Фарғонада танишини номига кредит олиб, ўз вақтида тўламай, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди

'Фарғонада танишини номига кредит олиб, ўз вақтида тўламай, алдаган шахсга жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

2019 йилнинг 3 октябрь куни Қ.Э. таниши Ю.М. исмли аёлни ишончига кириб, шаҳарда жойлашган кредит савдо дўконидан номига нархи 5.190.000 сўмлик музлатгични олиб, белгиланган муддатда кредит тўловларини тўлаб боришини айтиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган музлатгични бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

 

    Бошқа янгиликлар