Жорий йилнинг 16 июль куни соат 12:45ларда Андижон вилояти, Олтинкўл тумани, "Садда" МФЙ ҳудудида ҳайдовчи, 2000 й.т. Б.Б. "МАN" русумли юк автомобилини бошқариб келаётган вақтда йўл четида тўхтаб турган "Кобальт" русумли автомобилга тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълумот берди.
Тўқнашув оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.






