АсосийJamiyat

Санкт-Петербургда ўзбекистанлик меҳнат мигрантларининг ҳужжатлари иш берувчидан олиб берилди

'Санкт-Петербургда ўзбекистанлик меҳнат мигрантларининг ҳужжатлари иш берувчидан олиб берилди'ning rasmi

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига 2 нафар ўзбекистанлик меҳнат мигранти ҳуқуқий ёрдам сўраб мурожаат қилди, дея хабар берди Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ахборот хизмати. 

Маълум бўлишича, жорий йил 5 июлда мазкур фуқаролар Россия Федерациясининг Санкт-Петербург вилоятига Москва орқали келган. Уларни қурилиш корхонаси директори ўринбосари И.Ш. исмли шахс кутиб олиб, корхона ётоқхонасига жойлаштирган.

Баъзи сабабларга кўра, Ш.Б. ва Х.Д. иш берувчи билан келишолмай, бири саломатлиги ёмонлашиб ишлай олмаслиги, яна биттаси тил топиша олмаётганини айтиб, паспортини сўраган. Иш берувчи фуқароларга ҳужжатларни қайтаришдан бош тортган.

Муаммони ўрганиш мақсадида ваколатхона ходими иш берувчи билан музокара олиб борди. Музокарада фуқаролар қурилиш корхонаси ҳисобидан олиб келинганлиги аниқланди. Иш берувчи билан келишувга эришилди ва фуқароларнинг паспортлари олиб берилди.

    Бошқа янгиликлар