1

Қашқадарёда ўғил 74 ёшли онасини болта билан уриб ўлдирди

ЖИНОЯТ 19.07.2021, 09:34
Қашқадарёда ўғил 74 ёшли онасини болта билан уриб ўлдирди

Қашқадарё вилояти Косон тумани “Юқори Оброн” маҳалласида истиқомат руҳий касалликлар шифохонасида даволаниб чиққан Э.Ш ўз онасини ўлдирди. Бу ҳақда "Замон" ёзмоқда.

Маълум бўлишича, Косон тумани “Юқори Оброн” маҳалласида яшовчи 46 ёшли эркак Э.Ш. 10 июл куни 74 ёшли кекса онаси M.Б.ни болта билан уриб ўлдирган. Қашқадарё вилоят ИИБ маълумотида айтилишича, эркак 2003 йилдан буён “Шизофрения” касаллиги билан ҳисобда турган.

Марҳума М.Б. фарзанди Э.Ш.ни бир неча бор даволатгани, жумладан, 2021 йил 6 июн куни уни вилоят Aсаб-руҳий касалликлар диспансерида даволатиб, уйига олиб келган.

Aммо унинг хатти-ҳаракатларини бириктирилган оилавий поликлиника патронаж гуруҳи масъуллари томонидан доимий назорат тартибида ўрганилмаган.

Ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1