1

Жиззахда ширакайф танишларнинг ўзаро жанжали ўлим билан тугади

ЖИНОЯТ 19.07.2021, 10:42
Жиззахда ширакайф танишларнинг ўзаро жанжали ўлим билан тугади

Шароф Рашидов туманида юз берган қасддан одам ўлдириш билан боғлиқ содир этилган жиноятнинг муҳокамасида вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ масъуллари, туман сектор раҳбарлари, мутасадди идораларнинг раҳбарлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Бу ҳақда Жиззах вилоят прокуратураси хабар бермоқда.

Иш ҳолатларига кўра, 2021 йил 15 июль куни соат 00.30 ларда Шароф Рашидов туманидаги маҳаллаларнинг бирида яшовчи М.Ш ўзининг яшаш хонадонида таниши М.У билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолиши натижасида М.Ш стол устида турган ошхона пичоғи билан М.Унинг бошини чап юқори чакка қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказиши оқибатида вафот этган.

Тайинланган судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, фуқаро М.Унинг ўлимига чап чакка соҳасига ўткир тиғли жисм билан санчилиб кесилган жароҳат, бош гематомаси ва ички қон кетиш сабаб бўлганлиги кўрсатилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Шароф Рашидов туман прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Йиғилишда, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари С.Базаров томонидан ушбу жиноятнинг келиб чиқишига имкон берган шароитлар хусусида тўхталиб, ҳудудда жиноятчиликка қарши курашиш аҳволи танқидий муҳокама қилинди ҳамда келгусида бу каби ноҳуш ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1