1

Сурхондарёда уйида «марихуана» парваришлаб, сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

ЖИНОЯТ 19.07.2021, 11:52
Сурхондарёда уйида «марихуана» парваришлаб, сақлаб келаётган шахс қўлга олинди

Жарқўрғон туманида 22 июнь куни вилоят ҳудудида «Қорадори 2021» тадбири  ўтказилди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Тадбир  давомида, туманнинг «Қўлдовли» маҳалласида яшовчи, А.Эшмўминнинг яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганда, томорқасига, 1 туп «каннабис наша» ўсимлигини экиб парваришлаб келаётганлиги ҳамда яшаш уйидан соф вазни 505,81 грамм бўлган «марихуана» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 

2 июль куни А.Эшмўминга нисбатан Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1