АсосийJamiyat

Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади

'Ҳафта охирида Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 44 даражагача кўтарилади'ning rasmi

Ўзбекистонда ҳафта давомида кутилаётган об-ҳаво ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.  

Маълум қилинишича, 20 июль куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли ҳудудларда, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 34-39 даражани, шимолда ва чўл ҳудудларда 41-42 даражагачани ташкил этади.

21 июлдан 23 июлгача фақат республиканинг тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор, текислик ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

23 июлга келиб ҳарорат кундуз кунлари 39-42 даражагача кўтарилади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +44 даража бўлади.

    Бошқа янгиликлар