Мурод Хонтўраевнинг ўлимига сабабчи бўлган автоҳалокат ҳақида маълумот берилди

ЖАМИЯТ 19.07.2021, 13:49
Мурод Хонтўраевнинг ўлимига сабабчи бўлган автоҳалокат ҳақида маълумот берилди

Жорий йилнинг 19 июль куни соат 11:30 ларда, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган  "Lacetti" ҳамда "BMW X5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган. Тўқнашув оқибатида "BMW X5" русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси маълум қилди.

Натижада, "BMW X5" русумли автомобиль ҳайдовчиси, 1987 йилда туғилган М.Х. воқеа жойида вафот этган ва ушбу автомобиль йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1