Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ўтказган брифингда иштирок этган "Даракчи" мухбири хабар берди.
Давлат раҳбарининг бу ҳафтада бўлиб ўтадиган тадбирлари қуйидагилардан иборат:
- Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида гидротехник иншоотларни модернизация қилиш бўйича йиғилиш,
- табиий ва аниқ фанлар ҳамда ахборот технологиялари бўйича ўқув дастурларини такомиллаштириш тўғрисида тақдимот,
- ҳудудларда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилиши режалаштирилган.






