АсосийJamiyat

Абитуриент тест синовлари жараёнидан қандай ҳолларда четлаштирилади?

'Абитуриент тест синовлари жараёнидан қандай ҳолларда четлаштирилади?'ning rasmi

Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда  аҳолидан келган ушбу саволга қуйидагича жавоб берилди: 

Қонунчиликка кўр ақуйидаги ҳолларда абитуриент тест синовлари жараёнидан четлаштирилади ва натижалари чиқарилмаслигига асос бўлади:

➖тест синовлари ўтказиладиган ҳудудга ёки бинога киришда микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уялителефон, компьютер, телекоммуникация қурилмалари ва бошқа воситалар, шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса, олибкирган бўлса ёки улардан тестсиновлари давомида фойдаланса;

➖тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки уларга ёрдам берса;

➖тест синовлари жараёнида бир-бири билан гаплашса;

➖тест материалларини бинодан ташқарига олиб чиқса, тест топшириқлари китоби варағини йиртса;

➖тест синовлари учун ажратилган вақт тугагандан сўнг тест материалларини топширишдан бош тортса;

➖тест синовлари жараёнида видеокузатувлар орқали абитуриентнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.

    Бошқа янгиликлар