АсосийSport

Ўзбекистон сузувчилари нега Олимпиададан маҳрум қилинди?

'Ўзбекистон сузувчилари нега Олимпиададан маҳрум қилинди?'ning rasmi

2021 йилнинг 21 апрелида ўтказилган сузиш бўйича лицензион Ўзбекистон очиқ чемпионатида иштирок этган ҳиндистонлик спортчи Ликит Селвараш Према турнир давомида ноҳақликка йўл қўйилгани, маҳаллий спортчиларнинг вақтлари нотўғри кўрсатилгани ҳақидаги видеомурожаатини ижтимоий тармоқларда тарқат эди.

Бир неча ўзбекистонлик сузувчилар Токио олимпиадасидан маҳрум қилинди. Бу ҳолат бўйича Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий баёнот берди.

Айтилишича, лицензион Ўзбекистон очиқ чемпионатларига Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти доимий ташриф буюриб турган, ўз навбатида, МОҚ Тезкор штаб вакили Мирсардор Aлимов ҳам мусобақани мунтазам кузатиб борган.

Мусобақадан сўнг шу ернинг ўзида кичик йиғилиш ташкил этиб, тайёргарлик жараёнини янада кучайтириш, машғулотлар сифатини ошириш бўйича мутасаддиларга тегишли кўрсатмалар берилган.

Турнирлар якунлангач, Ўзбекистон сузиш федерацияси мусобақалар протоколини МОҚга тақдим қилган ва унда 5 нафар атлетимизнинг Токио-2020 нормативини бажаргани кўрсатиб ўтилган. Тақдим этилган протоколларда белгиланган қоидаларнинг бузилиши, шу жумладан, кейинчалик ҳиндистонлик сузувчи томонидан қайд этилган воқеа ҳақида маълум қилинмаган.

Шунингдек, бирор хорижий делегация томонидан, жумладан, Ҳиндистон жамоаси томонидан мазкур лицензион турнирлар бўйича шикоят ёки эътироз келиб тушмаган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон сузиш федерациясининг маълумотига кўра, ФИНA ушбу турнирларда қайд этилган натижаларни тан олмади. Ўзбекистон сузиш федерацияси бош котиби Aлишер Ғаниевнинг сўзларига кўра, FINA бу бўйича Тошкентга расмий хат жўнатмаган. Бироқ Ўзбекистон сузиш федерацияси бир неча бор FINAга тақдим этилган маълумотларга аниқлик киритиш учун хабар йўллаган ва ҳатто бу масала бўйича Спорт арбитраж судига (CAS) мурожаат қилган.

Якунда эса халқаро ташкилот йўллаган Universal Place асосида фақатгина 2 нафар ўзбекистонлик Хуршиджон Турсунов ва Наталя Критинина Токио-2020 Олимпия ўйинларига йўлланма олишди.

    Бошқа янгиликлар