АсосийDunyo

Хориждаги юртдошлар учун махсус портал ишга туширилди

'Хориждаги юртдошлар учун махсус портал ишга туширилди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимизда ўзбек тилини янада ривожлантириш ва тил сиёсатини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида “Юртдошлар” (http://yurtdoshlar.uz/) сайти ишга туширилди. Бу ҳақда "Дунё" АА маълум қилди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси, бошқа мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилди.

Сайтнинг асосий мақсади – хорижда истиқомат қилаётган ватандошларнинг маданий ва тил ўзлигини, уларнинг миллий анъана ва қадриятлар билан узвийлигини сақлаб қолиш.

Сайт қуйидаги рукнлардан иборат:

- “Ўзбекистон” (мамлакат ҳақида муҳим маълумотлар)

- “Ўзбек тили” (ўзбек тили ўрганувчилар учун дастурлар, дарсликлар)

- “Мен ўзбекман” (хорижда муваффақиятга эришган машҳур ватандошлар тўғрисида маълумотлар),

- “Ўзбек медиа” (миллий кино, мультфильм, аудио маҳсулотлар)

- “Интерактив хизматлар” ҳамда “Янгиликлар”.

Янги сайт жорий йилнинг июнь ойидан тест режимида ишлай бошлади.

    Бошқа янгиликлар