АсосийJamiyat

ЙПХ ходими мени тўхтатганда автомобилим салонидан тушишимни талаб қилишга ҳақлими?

'ЙПХ ходими мени тўхтатганда автомобилим салонидан тушишимни талаб қилишга ҳақлими?'ning rasmi

Бугун АОКАда Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева иштирокида ўтказилган брифингда  аҳолидан келган ушбу саволга қуйидагича жавоб берилди: 

 " Амалдаги қонунчиликка асосан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходими транспорт воситасини тўхтатганда ҳайдовчи ва йўловчилардан транспорт воситаси кабинасидан (салонидан) чиқишни фақатгина қуйидаги ҳолларда талаб қилишга ҳақли: 

- транспорт воситасидаги техник носозликни ва юк ташиш қоидаси бузилганлигини бартараф этиш мақсадида, ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётган деб ҳисоблашга етарли асослар мавжуд бўлганда;

-транспорт воситасининг двигатель ва агрегат қисмлари рақамларини рўйхатлаш ҳужжатларида ёзилган рақамлар билан фарқ аниқланган тақдирда бевосита ҳайдовчи иштирокида солиштириш мақсадида;

-транспорт воситасига тегишли ҳужжатлар ёки унда олиб кетилаётган юк ҳужжатлари мавжудлигини текшириш зарурати юзага келганда, ҳайдовчи ёки йўловчи жиноят содир этганликда гумон қилинаётганда;

-ҳайдовчининг транспорт воситаси кабинасида бўлиши йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолларда яъни, ҳайдовчининг руҳий ҳолатига, ёшига, сезгирлик ва эътиборни сусайтирадиган дори воситалари таъсирида, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид соладиган даражадаги чарчоқлик ва бетоблик ҳолатида, транспорт воситасини бошқара олишига шубҳа бўлганда".

    Бошқа янгиликлар