Менинг қалбимда сен мардлик ва қатъиятлик намунаси бўлиб абадий қоласан — Отабек Умаров Мурод Хонтўраев ҳақида

ЖАМИЯТ 19.07.2021, 22:16
Менинг қалбимда сен мардлик ва қатъиятлик намунаси бўлиб абадий қоласан — Отабек Умаров Мурод Хонтўраев ҳақида

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 19 июль куни, таниқли ММА жангчиси Мурод Хонтўраев йўл-транспорт ҳодисаси натижасида вафот этди. Спортчининг бевақт ўлими мунобати билан Марказий Осиё ММA Конфедерацияси, ММA ва Ўзбекистон Триатлон Федерацияси президенти, Президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари Отабек Умаров дўстини хотирлади. 

"Бугун, муқаддас айём арафасида ўзбек спорти оғир жудоликка дуч келди: дўстимиз Мурод Хонтўраев бевақт вафот этди. Яқинлари ўғлидан, турмуш ўртоғидан, отасидан айрилишди. Жангчилар устозсиз қолишди, ММА Ассоциацияси етакчилардан бирини йўқотди. Миллионлаб одамларнинг қалбларидаги каби менинг қалбимда ҳам сен мардлик ва қатъиятлик намунаси бўлиб абадий қоласан. Оз вақт яшадинг, лекин кўпларни илҳомлантиришга муваффақ бўлдинг. Қодир Аллоҳ сабринг учун мукофотласин, биродарим. Жойинг жаннатда бўлсин, чемпион!" - дея ёзиб қолдирган Умаров. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+9.97°
Валюта курси
11408.02
USD 16.79
12236.24
EUR -163.11
148.94
RUB 0.04
1