АсосийDunyo

"COVID-19" қандай келиб чиққани аниқланди. У лабораторияда яратилмаган

'"COVID-19" қандай келиб чиққани аниқланди. У лабораторияда яратилмаган'ning rasmi

Коронавируснинг келиб чиқиши фақат табиий бўлиши мумкин. Худди шундай хулосага хитойлик олимлар томонидан келинди, деб ёзмоқда "Science China Life Sciences"га таяниб "Халқ сўзи".

Хабарга кўра, Хитойда ўрганишлар олиб бораётган 20 дан ортиқ маҳаллий олимлар ва инглиз тадқиқотчиси коронавирус табиий келиб чиққани ҳақида хулоса қилишган.

Уларнинг таъкидлашича, "SARS-CoV-2" вируси 2003 йилги "SARS-CoV" намунаси билан таққослаганда одам популяциясига жуда мослашган. "COVID-19" тарқалишидан олдин патоген инсон популяциясида қандайдир эволюцияни бошидан кечирган.

"SARS-CoV-2" катта шаҳарда ҳайвонот бозорида ривожлана олмади ва ҳатто лабораторияда ҳам. "SARS-CoV-2"нинг келиб чиқиши муҳокама қилинганда, мослашувчан силжишнинг узоқ жараёнини ҳисобга олиш керак", дейилади мақолада.

    Бошқа янгиликлар