Кеча юртимизда коронавирус аниқланганлар сони 658 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 465 нафарга етди, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.
2021 йил 19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120631 (+658) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 79 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 17 нафари Андижон вилоятида,
- 14 нафари Бухоро вилоятида,
- 67 нафари Жиззах вилоятида,
- 22 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 15 нафари Навоий вилоятида,
- 38 нафари Наманган вилоятида,
- 63 нафари Самарқанд вилоятида,
- 23 нафари Сирдарё вилоятида,
- 62 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 54 нафари Фарғона вилоятида,
- 18 нафари Хоразм вилоятида,
- 65 нафари Тошкент вилоятида,
- 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Бундан ташқари, кеча кун давомида 465 нафар кишида пневмония аниқланди.
️Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 23 нафар,
- Андижон вилоятида 57 нафар,
- Бухоро вилоятида 43 нафар,
- Жиззах вилоятида 50 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 19 нафар,
- Навоий вилоятида 29 нафар,
- Наманган вилоятида 40 нафар,
- Сирдарё вилоятида 94 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 71 нафар,
- Фарғона вилоятида 50 нафар,
- Хоразм вилоятида 34 нафар,
- Тошкент вилоятида 53 нафар,
- Тошкент шаҳрида 86 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 115514 (+649) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил қилди.






