Халқаро Шахмат академиясида янги «Шахмат» журналининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.
Туризм ва спорт вазирлиги қошидаги «Миллий ПР-маркази» ДУК ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида чоп этилган мазкур журнал Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 14 январдаги «Шахматни янада ривожлантириш ва оммавийлаштириш ҳамда шахматчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда тайёрланди.
«Шахмат» журнали ойда бир марта чоп этилади ва унда шахматга оид янгиликлардан хабардор бўлиш билан бирга, муштарийлар ушбу спорт турига оид мантиқий жумбоқларни ечишда иштирок этиши мумкин.






